Гулсанам Мамазоитова билан кузнинг илиқ тароватини ҳис қилинг
Сана: 29.09.2019
1741
Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитованинг "Чаки чаки" номли тожик тилидаги таронаси ҳам бир неча кун олдин жаранг сочганига қарамай, халқимиз орасида илиқ кутиб олинмоқда. Хонанда мазкур қўшиғи билан мухлисларига кузнинг бетакрор тароватини улашишга ва уни ҳис этишга чорламоқда. Маълумотларга қараганда, ушбу мусиқий асарнинг ўзбек тилидаги талқини ҳам тез орада тингловчиларга тақдим этилиши кўзда тутилган. Қўшиқ Далер Хонзода ва Беном гуруғи билан ҳамкорликда яратилган. Муаллифлардан ҳам англаш мумкинки, композиция қисқа фурсатларда оммалашиши тайин. Бу борада хонандага омад тилаймиз.