Мавлуда Асaлхўжаевадан янги видеоклип премьераси

Сана: 13.08.2015 3522 қайноқ

Мавлуда Асaлхўжаевадан янги видеоклип премьераси

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева ўз мухлисларини хушнуд этиш ниятида янгидан янги тарона ва видеоклиплар устида иш олиб бормоқда.

Мавлуда Асaлхўжаевадан янги видеоклип премьераси

Яқиндагина сайтимиз орқали хонанда янги видеоклип суратга олдиргани ҳақида маълумот бериб, тасвирга олиш жараёнидан фоторепортажни ҳам тақдим этган эдик. Биламизки, Мавлуда Асалхўжаева ҳар бир яратаётган ижод маҳсулига алоҳида ёндашиб, янгилик яратишга уринади ва буни уддасидан чиқади. “Олов-олов” деб номланган таронага ишланган видеоклип ҳам бошқаларини такрорламайдиган ижод маҳсулларидан биридир. Ушбу видеоклипни суратга олишда хонанда Ҳасан ва Ҳусан Атабоевлар билан ҳамкорлик қилди.

Мавлуда Асaлхўжаевадан янги видеоклип премьераси

Трек йўналишида тасвирга олинган бу видеоасар бугун тайёр ҳолатга келди ва сайтимиз орқали мухлислар эътиборига ҳавола этилмоқда. Эндиликда Мавлуда Асалхўжаеванинг янги видеоклипини томоша қилиш ва баҳо бериш имкониятига эгасиз. Марҳамат, ўзингиз кўринг ва фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг.

Эслатиб ўтамиз, “Олов-олов” таронасининг сўзи Баҳодир Низомовга, мусиқаси ва аранжировкаси Умид Обидовга тегишли.

Мавлуда Асaлхўжаевадан янги видеоклип премьераси

 

Мавлуда Асaлхўжаевадан янги видеоклип премьераси

 

Мавлуда Асaлхўжаевадан янги видеоклип премьераси

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol