Зоҳиршоҳ Жўраевдан тез кунда янги клип

Сана: 12.09.2019 1465 қайноқ

Зоҳиршоҳ Жўраевдан тез кунда янги клип

Элимиз суйган хонанда Зоҳиршоҳ Жўраев янги клип устида иш бошлаган. Тез кунда премьераси бўлиб ўтиши режалаштирилган видео асар "Ҳа ҳа " номли янги таронаси учун тасвирга олинган. Шаҳбоз Носиржонов ва Жасур Бадалбоев билан ҳамкорликда ёзилган мусиқий асар ҳам унинг навбатдаги такрорланмас ижод маҳсулларидан бири  бўлиб,  тингловчилар орасида хит бўлиши кутилмоқда. Қўшиқ учун трек услубида видеоклип суратга туширилган. Бироқ трек бўлсада унда бош қаҳрамон мавжуд. Бу образни  актриса Анастасия Ковба ижро қилган. Видеоклип режиссёри ва бош тасвирчи Дилмурод Агзамов. Иккинчи постановкачи операторлар Исраил Исмаилов ҳамда Абдувоҳид Ражабов. Хонанданинг ва актрисанинг образлари устида либослар бўйича рассом Ҳилола Шер ишлаган. Зоҳиршоҳ Жўраев янги қўшиқ ҳамда клип яралишида ўз меҳнатини аямаган барча ижодкорларга ўз миннатдорчилигини билдирар экан, ушбу ижод маҳсули халқимизга ёқишига катта умид боғлаганини ҳам таъкидлаб ўтди. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol