Мафтункор Шаҳзода Марказий Осиёнинг энг машхур юлдузи номинацияси ғолиби бўлди
Қозоғистон пойтахтида Nur-Sultan Music Awards учинчи халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтди. Бу сафар фестиваль меҳмонлари Россия, Грузия, Италия, Франция, Ўзбекистон ва бошқа давлатлардан келган машхур хонандалардан бўлди. Мазкур фестивалда бетакрор Шаҳзода Марказий Осиёнинг энг машхур юлдузи номинацияси ғолиби бўлди ва тақдирланди. У билан бирга саҳнада Лобода, Дима Билан, Шаҳзода Лолита, Григорий Лепс ва бошқа давлат хонандалари ҳам иштирок этишди. Фестивалга ташриф буюрган ва номи юқорида келтирилган 10 дан ортиқ давлатнинг таниқли хонандалари барча томошабинларни ва меҳмонларни ўзларининг хит тароналари билан қувонтиришди. Биз эса Шаҳзодани навбатдаги ютуғи билан табриклаймиз ва янада каттада катта марраларни забт этишини тилаб қоламиз.