Танишинг, янги бўлажак юлдуз Зоирбек!

Сана: 05.02.2014 3890

Шоу-бизнес оламига энди қадам қўяётган Зоирбек янги қўшиқ ва клипни тақдим этиш арафасида. 

“Соғиндим” номли видеотрек ҳонанда ижодидаги иккинчи клип бўлади. Мурод Саидзод томонидан суратга олинган клип премьераси яқин кунларда айнан сайтимизда бўлиб ўтади. Ҳозирча эса суратга олиш жараёнидан фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Клип ҳақида тўхталадиган бўлсак, видеоклип 5 кун давомида суратга олинди ва айни вақтда монтаж ишлари олиб борилмоқда. Мурод Саидзоднинг айтишича, клип ғояси, сюжети оригинал ва такрорланмас. 

Клип учун маҳоратли актёрлар таклиф этилган бўлиб, сюжетга кўра уларнинг ёшлик давридан то ҳозирги кунгача бўлган муҳаббат тарихи ёрқин лавҳаларда акс эттирилади.

Клипда романтика гўзал тарзда ифодаланган, мистик жанр ҳам қўлланилиши кутилмоқда. Айни вақтда графика ишлари олиб борилмоқда.

Қизиқаётган бўлсангиз, сайтимизни кузатишда давом этинг.

Зоирбек ҳақида қисқача маълумот: Зоирбек 23 ёшда бўлиб, санъатга бўлган иштиёқи унинг бувасидан ўтган. Яқин орада Мурод Саидзод билан яна 2 та қўшиққа клип суратга олиниши режалаштирилган. Унинг илк клипи “Ватан” қўшиғига ишланган бўлиб, томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинган. 

Бўлажак юлдузимизга фақат омад ва ижод осмонида муваффақиятлар тилаб қоламиз! 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol