Канизадан янги туҳфа
Сана: 23.02.2021
1722
Хонанда Каниза яқиндагина янгиликларини биз билан бўлишиб, бир қатор ижод маҳсуллари мухлисларини кутаяётгани ҳақида айтиб ўтган эди. Ваъдага мувофиқ у энг гўзал қўшиқларидан премьерани бошлади. “Боринга Субҳаналлоҳ” деб номланган мусиқий асар илк жарангидаёқ ижобий фикрлар билан қарши олинди. Канизанинг ғояси билан ёзилган композициянинг матн муаллифи Севара Амирхон. Қўшиққа Сардор Карахаджаев томонидан мусиқий сайқал берилган. “Севасизми? Йўқотмасдан қадрланг. Аллоҳнинг ҳар бир неъматига Субҳаналлоҳ” - дейди Каниза янги таронасини тинглаб, баҳо беришни сўрар экан қўшимча қилиб.