Иззатилла Ибрагимовдан янги тарона премьераси

Сана: 08.04.2019 1356

Иззатилла Ибрагимовдан янги тарона премьераси

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Иззатилла Ибрагимов ва Хўжа гуруҳи сўнгги кунларда бир нечта янги қўшиқлар устида иш олиб бормоқда. Ана шундай қайноқ ижод маҳсулларидан бири юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра жаранг сочди. Тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинган мусиқий асар "Кетдингму" деб номланади. Тарона Қобил Комилов сўзи ва Ҳамдам Собиров мусиқаси билан ёзилган. Мусиқий сайқал эса Жасур Бадалбоев томонидан амалга оширилган. Ушбу композиция мухлисларнинг севимли тароналаридан бирига айланади деб умид қиламиз ва ижодий жамоага омад тилаб қоламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol