Зоирбекдан навбатдаги омадли премьера

Сана: 26.06.2014 3590 қайноқ

“Тақдир” номли қўшиқ ва клип орқали танилган Зоирбек ижодидаги навбатдаги таронани тақдим этди. 

25-июнь куни “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали Зоирбекнинг “Сенсиз” номли қўшиғи премьера қилинди. Бироз сокин руҳда яратилган мазкур қўшиқ севги ва меҳр-муҳаббатга тўла юраклар учун аталган. Қўшиқ матни Якзон қаламига мансуб. Мусиқа ва аранжировкаси эса Павел Упоровга тегишли. 

Зоирбекдан навбатдаги омадли премьера

Тарона “Ўзбегим Таронаси” радиосида илк марта жаранг сочгач, тингловчилар эфирга қўнғироқ қилиб, ўз фикрларини билдиришди. Кўплаб мухлислар Зоирбекни қисқа фурсат ичида ўз йўналишини топиб, ёқимли тароналар яратаётганлигини эътироф этишди. У тақдим этаётган ҳар бир қўшиқ ва видео ўз мухлисларини топаётганлиги албатта Зоирбекнинг ютуғидир. 

Зоирбекдан навбатдаги омадли премьера

Зоирбекнинг янги таронаси ҳам сизнинг мусиқий жавонингиздан муносиб жой эгалласа ажаб эмас. Тез кунларда эса мазкур таронага видеоклип ҳам суратга олиниши режалаштирилган. Бу борада эса Жасур Шаметов билан ҳамкорлик қилиниши маълум қилинди. Айни пайтда ижодкорлар клип ғояси устида иш олиб боришмоқда. 

Зоирбекдан навбатдаги омадли премьера

Бундан ташқари, ижодкор яна бир неча қўшиқлар тайёрламоқда. Барча тароналар эса Зоирбекнинг илк ижодий альбомидан жой олади. Бу янгилик ҳақида батафсил маълумот берамиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol