Абдумалик Тотли айни дамда қизғин ижод билан банд
Ўзига хос овози, бошқалардан ажралиб турувчи санъати билан халқ меҳрини қозонган хонанда Абдумалик Тотлининг айни дамда ижодида қандай янгиликлар бўлаётгани бизни қизиқтирди. Хонанданинг янги ижод маҳсули бўлмиш ''Сенсан'' номли таронаси яқин кунларда ''Ўзбегим таронаси” радиосида премьера этилади.
Қолаверса, унга ишланган видеоклип намойишини сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин бўлади.
Шу кунларда эса Абдумаликнинг янги қўшиғи учун суратга олинган видеоклипнинг монтаж жараёнлари олиб борилмокда. Клипмейкер Нозим Толипов томонидан тасвирга олинган видеоклип дардли оҳангларга йўғрилган ''Ёнаман'' номли тарона учун яратилмокда. Қўшиқ матни Иброҳим Жиянов қаламига мансуб бўлиб, мусиқасини Абдумалик Тотлининг ўзи басталаган. Мусиқий сайқал устаси эса Мурод Хакимов. Сюжет жанрида тасвирга олинган клип аламли севги қиссасини ҳикоя қилади.
Бугун ана шу видеоклипнинг тасвирга олиниш жараёнидан фоторепортажни ҳавола этамиз. Тез кунда янги қўшиқ ва клип премьерасини эса ўтказиб юборманг.