Шоҳруҳхондан янги қўшиқ премьераси
Сана: 21.02.2019
2350
қайноқ
Санъатимизнинг ёрқин юлдузи Шоҳруҳхон маълумки, "Халқлар дўстлиги" санъат саройида 6 кунлик яккахон концерт дастурини тақдим қилди. Аншлаг тарзда ўтган концертда бир нечта янги қўшиқлар премьера қилингани ҳам сир эмас. Улар орасида "Юрак" қўшиғи дастурнинг ўзидаёқ тингловчиларини топиб улгурган. Хонанда талаб ва истакларга биноан мазкур қўшиқни халқимизга ҳавола қилишни лозим топди. Юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра жаранг сочган мусиқий асар кутилганидан ҳам аъло даражада қарши олинди. Композиция энг қисқа фурсатда хит даражасига чиқиши ва талабгор тароналар қаторидан ўрин олишига шубҳамиз йўқ. Тарона муаллифларига тўхталадиган бўлсак, ушбу ижод маҳсули Миржамол Неъматов ва Жасур Бадалбоев билан ҳамкорликда яратилган.