Гулсанам Мамазоитовадан таъсирли тарона премьераси
Сана: 09.01.2019
1887
Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова мухлисларини йил бошидан янги қўшиғи билан лол қолдирди. Унинг "Интизор онам" таронаси юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра жаранг сочди. Кутилганидан ҳам аъло даражада қарши олинган мусиқий асар жуда ҳам таъсирли. Ҳар бир сўзи, ноласи юрак тубига қадар кириб боради ва ларзага солади. Онасини соғинганлар учун бағишланган қўшиқ, ўйлаймизки, қисқа фурсатда халқимиз орасида оммалашади. Тарона муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи Ориф Толиб қаламига мансуб. Бастакор Алишер Неъматов. Мусиқий безакчи Фаррух Комилов. Марҳамат тингланг ва баҳо беринг.