Улуғбек Раҳматуллаевдан янги қўшиқ ва клипни қарши олинг!

Сана: 31.03.2015 3034 қайноқ

Эркак хонандаларимиз орасида энг фаол ижодкорлардан бири бўлган Улуғбек Раҳматуллаев бугун яна бир ижод намунасини сайтимиз орқали тақдим этди. "Ҳай ёрай" дея номланган қўшиқ тайёрлангани ҳақида яқинда маълум қилгандик. 

Мазкур тарона "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали илк бора жаранг сочди. Нодир Азимов қаламига мансуб матн асосидаги шеърга Иқбол Муҳаммаджонов мусиқа басталаган бўлса, маҳоратли soundmaker Жасур Бадалбоев аранжировка устида ишлаган. 

Шўх оҳангдаги қўшиқ рақсбоплиги билан кўплаб мухлисларга манзур келиши шубҳасиз. Бу тарона учун видеоклип ҳам суратга олингани ҳақида хабар бергандик. Бугун сайтимиз орқали мазкур клипни биринчилардан томоша қилишингиз мумкин. 

Ҳасан ва Ҳусан Атабаевлар томонидан суратга олинган клип комедик жанрда бўлиб, баҳорий кайфият баҳш этади. Видеоклипда бир қатор маҳоратли ва кўзга кўринган актёрлар жамоаси иштирок этган. 

Сайтимиз орқали Улуғбек Раҳматуллаев томонидан тақдим этилаётган янги клипни томоша қилинг ва баҳо беринг!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol