Шарқ гуруҳидан янги қўшиқ "Қалбимда алам
Сана: 02.12.2018
3415
Халқимизнинг севимли ижодкорларидан иборат бўлган Шарқ гуруҳи қишни янги қўшиқ премьераси билан қарши олишди. Бу гуруҳнинг янги таронаси "Қалбимда алам" деб номланади. Кутилмаган премьера гуруҳнинг мухлисларини хушнуд этди. Композиция ҳақида илиқ фикрлар билдиришди. Шарқ гуруҳи мазкур қўшиқни яратишда ўз ишининг усталари бўлган ижодкорлар билан ҳамкорлик қилди. Тарона сўзи Шаҳбоз Носиржоновга тегишли. Композитор ва аранжировка муаллифи Жасур Бадалбоев. Умид қиламизки, бу ижод маҳсули мавсумнинг севимли тароналаридан бирига айланади ва халқимиз орасида оммалашади.