Муниса Ризаева ўзи кир ювиб, тандирда нон ёпишни ҳам биладими...
Эстрадамизнинг энг ёрқин ва севимли юлдузи Муниса Ризаева ҳамиша янгиликлар яратишдан толмайди. Ҳар бир ижод маҳсулида ўзига хос шижоат ва услуб намоён бўлиб, бу мухлисларига ниҳоятда катта завқ бағишлайди.Айни кунларда Мунисанинг “Ёнар” номли янги таронаси энг севимли қўшиқлар сирасига кириб, хит даражасига кўтарилмоқда. Мазкур тарона учун видео суратга олишни мақсад қилган хонанда истеъдодли актёр ва режиссёр Муҳаммад Али Искандаров билан ҳамкорлик қилмоқда.
Қизиқарли сюжет билан яратилаётган клип жараёнлари Сўқоқ қишлоғида бўлиб ўтди. Видеоклипда Муниса билан бирга Муҳаммад Али Искандаров, таниқли актёр ва актриса Саида Раметова ҳамда Мурод Ражабовлар бош ролларни ижро этишган.
Муниса Ризаева ҳар бир яратган клипларида мухлисларини ҳайратлантириб келган, шунингдек “Ёнар” клипида ҳам хонанда кутилмаган кўринишда намоён бўлади. Ҳам кир ювиб, тандирда нон ёпиб келинчак образини қойилмақом равишда ижро этган ижодкор актрисалик истеъдодини ҳам намоён этади.
Эътиборингизга суратга олиш жараёнларидан тақдим этилаётган фоторепортажни тақдим этамиз, бу образ севимли хонандангизга қанчалик ярашгани ва қай даражада уддалаганини эса клип премьерасида билиб оласиз.
Эслатиб ўтамиз, Муниса Ризаеванинг “Ёнар” таронасининг сўзи Феруз Абдуллаевга, мусиқаси Шуҳрат Умаровга тегишли бўлиб, Жасур Бадалбоев мусиқий сайқал берган.
Тез кунда Муниса Ризаева ижодида кутилмаган кўринишдаги янги видеоклип премьерасини ўтказиб юборманг.