Сардор Раҳимхон Райҳон билан дуэт куйлади
Эстрадамизнинг беқиёс юлдузи Райҳоннинг феврал ойида бўлиб ўтадиган концерт дастурига саноқли кунлар қолди. Хонанда бу концертга жуда кўп янгиликлар тайёрлаган. Лекин шоудаги энг шов-шувли туҳфалардан бири бу дуэт таронадир. Хонанда мазкур концерт дастурида бир нечта дуэт қўшиқлар устида иш олиб бормоқда. Улардан бири Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон билан ижро этилаётгани маълум бўлди.
Бундан беш йил аввал бу икки хонанданинг ҳамкорликда яратган "Абадий" таронаси ҳали ҳамон ўз тингловчиларига эга. Йиллар ўтсада бу қўшиқ мухлислар қалбини забт этиб келмоқда. Навбатдаги дуэт тарона ҳам мана шундай омадли бўлиши шубҳасиз. Ҳозирча бу қўшиқ ҳақида тўлиқ маълумот сир тутилмоқда. Янги ижод маҳсули премьераси Райҳоннинг концерт дастурида тақдим этилиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Шундай экан, кузатишда давом этамиз.