Дилноза Исмияминовадан янги қўшиқ премьераси
Сана: 30.11.2018
3131
қайноқ
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилноза Исмияминова мухлисларини янги қўшиқ премьераси билан қувонтирди. Унинг навбатдаги таронаси "Талаб талаб" деб номланади. Мусиқий асар радиотўлқинларнинг премьера лойиҳалари орқали халқимизга армуғон қилинди ва жонли эфирларда тингловчилар томонидан ижобий фикрлар билдирилди. Хонанданинг сўнгги яратган қўшиқлари халқимиз орасида оммалашиб, тингловчиларнинг севимли тароналари қаторидан жой олиб келмоқда. Умид қиламизки, ушбу композиция ҳам барчага манзур келади.
Тарона муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи ҳамда мусиқаси Ҳамдам Собировга тегишли. Аранжировкачи эса Дониёр Аҳмедов.