ЎЗБЕКИСТОНДА ТОЖИКИСТОН МАДАНИЯТИ КУНЛАРИ ДОИРАСИДА “ТОЖИКИСТОН КИНО КУНЛАРИ” БЎЛИБ ЎТДИ

Сана: 15.04.2019 2041

ЎЗБЕКИСТОНДА ТОЖИКИСТОН МАДАНИЯТИ КУНЛАРИ ДОИРАСИДА “ТОЖИКИСТОН КИНО КУНЛАРИ” БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистонда Тожикистон маданияти кунлари бўлиб ўтди. Мазкур маданий тадбир доирасида бир қатор тадбирлар, хусусан “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан “Тожикистон кино кунлари” Алишер Навоий номли киносаройда ташкил этилди ҳамда тожик фильмлари намойиши бўлиб ўтди.
Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида сўзга чиққан “Ўзбеккино” МА Бош директорининг биринчи ўринбосари Шухрат Ризаев ва Тожикистон Республикаси “Точикфильм” киностудияси директор ўринбосари Толиб Рахматуллоев ўзбек ва тожик киноусталари ўртасида азалдан ижодий ҳамкорлик йўлга қўйилгани, икки мамлакатнинг таниқли киноактёрлари иштирокида қатор фильмлар суратга олинганлиги ва улар ҳамон севиб томоша қилинишини таъкидладилар. Томонлар Тожикистон маданият кунлари, хусусан тожик киноси фестивали соҳадаги ушбу ҳамкорлик бундан буён ҳам мустаҳкамланишига ва ривожланишига ишонч билдирдилар.
Икки кунлик Тожикистон кино кунлари доирасида тўртта фильм тақдим этилди. Ушбу картиналар таниқли кинорежиссёрлар Далер Рахматов “Воздушный Сафар” (“Сафар хаёлпараст”), Руми Шоазимов “Сон обезьяны” (“Маймуннинг туши”), Мухиддин Музаффар “Теснина”, Файзулло Фаёз “Такси” каби фильмларидир.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol