Одил Тўлаганов барчани рақсга чорламоқчи

Сана: 29.01.2014 4408

Сарлавҳани ўқиб, ҳайрон бўлаётгандирсиз?! Ҳонанда ижросидаги қўшиқни тинглаб, клипни томоша қилсангиз, албатта рақсга тушишни бошласангиз ажаб эмас. 

“Яллей” номли бу қўшиқниг яна бир жиҳати ёш-у қарига бирдек маъқул келишидадир. Таронанинг муаллифлари ҳақида тўхталадиган бўлсак, қўшиқнинг сўзи ва мусиқаси Жамшид Шодиевга тегишли. Аранжировка эса Одил Тўлагановнинг машҳур “Соя борми”, “11 сония” каби тароналарини тайёрлаган Равиль Гимазутдиновга тегишли. Таронанинг ўзи миллий руҳда бўлса-да, қўшиқ ритми рақсга чорлайди. Одил Тўлаганов суратга олиш жараёнидаги юз берган баъзи воқеаларни ҳам қувонч билан ёдга олиб, сўзлаб берди:

- Клип олиш жараёнида ҳаво ҳарорати жуда совуқ бўлган. “Ўзбекфильм”да махсус декорация яратилган. Бироқ шунчалар совуқ бўлганидан, ҳатто кейинроққа қолдиришни ҳам ўйлаганмиз. Лекин суратга олиш ишлари бошланди, режиссёр эса асабийлашишдан тўхтамади. Сабаби совуқ туфайли раққосалар ҳам, мен ҳам камерага қараб жилмайиб туриш мушкул кечган. Ичимиздан совуқотаётган бўлсак-да, хурсандлигимизни ифодалаб беришга ҳаракат қилгандик. 

Одил Тўлаганов клипдаги гўзал ва маҳоратли раққосалар Рушана Султонованинг шогирдлари эканлигини ҳам айтиб ўтди. Кейинги гапни бошлашдан аввал эса, ўзини кулгудан тутиб туролмади. Сабабини эшитганимизда, бизнинг юзимизга ҳам табассум югурди. 

Одил Тўлаганов:

- Клипда оппоқ костюм-шимда ҳам иштирок этганман. Аслида бу махсус кийим клип учун алоҳида тайёрланганди. Танаффус вақтида ёрдамчиларимиздан бири менга қаҳва олиб келаётганида симларга оёғи билан ўралашиб, қайноқ қаҳвани нақд тиззамга тўкиб юборди. Шу вақт ҳамма жимлик сақлаб, менинг ҳаракатимни кузатиб туришди. Мен эса ҳам кулгим келади, ҳам жаҳл қилишни билмайман. Ахир аёл киши баланд овозда гапириш ноқулай, бунинг устига атейлаб қилмади. Ёрдамчимиз эса қўрққанидан қалтирашини кўриб, кулиб юбордим ва ҳижолат бўлмаслиги билдирдим. Шу вақт режиссёр бироз жаҳл қилди ва кейинги кадрларда мени фақат юз қисмимни суратга олишга мажбур бўлди. 

Ҳа, ҳаётда бундай воқеалар ҳам учраб туради. Асосийси, клип тайёр ва у сизга ҳам маъқул бўлишига умид қиламиз!

 

Odil To'laganov - Yalley (video clip)

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol