Зоҳид янги клипини тақдим қилди

Сана: 19.11.2018 2183 қайноқ

Зоҳид янги клипини тақдим қилди

Уммон гуруҳининг собиқ аъзоси Зоҳид яккахон хонанда сифатида ўз фаолиятини олиб бораётгани барчага маълум. У халқимизни қувонтириш мақсадида янги лойиҳалар устида иш олиб бормоқда. Куни кеча у қайноқ ижод намуналаридан бирини томошабинларга ҳавола қилди. Бу унинг "Қайдасан гулим" номли қўшиғи учун ишланган видеоклипидир. Трек ва сюжетдан иборат бўлган мазкур клип Санжар Маткаримов режиссёрлигида тасвирга олинган. Оператор Жаҳонгир Ибрагимов. Бош ролни ёш ижодкорлар Шахбоз  Махмудов ва Азиза ижро қилган. Умид қиламизки, Зоҳиднинг мазкур клипи халқимизга ёқади ва мухлислар қалбидан алоҳида жой эгаллайди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol