Бунёдбек Саидов концерт дастури олдидан бир қатор сюрпризлар тайёрлашга улгурди
Маълумки, "Ниҳол" мукофоти совриндори Бунёдбек Саидов 17, 18 апрель кунлари "Истиқлол" санъат саройида "Устозларни эслаб" номли яккахон концерт дастурини намойиш этади. Бир неча йилдирки, у пойтахтимиздаги муҳташам концерт саройида ўзининг концертини тақдим этиб келмоқда. Йилдан йилга мухлисларни ўз ижодига қизиқтириб бораётган хонанданинг жорий йилдаги дастури орқали томошабинлар, янги қўшиқлар премьерасига ҳам гувоҳи бўлишади. Улардан бири "Маржона" номли қўшиқ бўлса, иккинчиси опера хонандаси Женисбек Пиязов билан куйланган сирли дуэтдир. Қолаверса, шоир Муҳаммад Юсуфнинг қаламига мансуб шеърларни ҳам куйга солди. Шу билан бирга, яқиндагина Тожикистонда бўлиб қайтган хонанда, шу давлатнинг машхур хонандасидан у билан бирга дуэт айтиш таклифи тушганини ҳам айтиб ўтди. Бундан англаш мумкинки, ҳамма сирни очиқламасликни лозим топган хонанданинг концерти кўплаб кутилмаган сюрпризларга бой бўлади.