Муниса Ризаева янги видеоклип суратга олдирмоқда
Санъатимизнинг ёрқин намоёндаси Муниса Ризаева яқиндагина тақдим қилган ва қисқа фурсатда халқимиз қалбидан жой эгаллаб улгурган "Айбим севганим" қўшиғи учун видеоклип суратга олдиришни бошлаб юборди.
Тасвирга тушириш ишлари бир неча кун давом этадиган клип жараёнлари турли масканларда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Тасвирга олиш ишларининг биринчи куни Муниса илк бор театр саҳнасида Ширин образида намоён бўлди. Мазкур клипда актёр Алишер Узоқов ҳам бош ролни ижро қилмоқда. Илк бор Муниса Ризаеванинг клипида суратга тушаётган Алишер Узоқов образи, шунингдек, ушбу клип сюжети сир тутилмоқда. Шунингдек, ушбу видеоклипда учинчи қаҳрамон ҳам мавжуд бўлиб, уни Шаҳло Темирова ижро қилиши кўзда тутилган. Видеоклип Ёдгор Носиров билан ҳамкорликда яратилмоқда. Хонанданинг образи устида Ҳилола Шер ва Лидия Андре ишламоқда.