OAZIS гуруҳидан навбатдаги ижод маҳсулини қарши олинг
Сана: 20.06.2018
3882
Истеъдодли ижодкорлардан иборат бўлган OAZIS гуруҳи бугун мухлислари эътиборига навбатдаги ижод маҳсулини тақдим қилишди. Мазкур қўшиқ "Эркатой" деб номланади. Юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра жаранг сочган ушбу мусиқий асар илк жарангидаёқ илиқ фикрлар билан кутиб олинди. Билдирилган ижобий фикрлар, тарона, халқимиз орасида оммалашишидан дарак беради десак муболаға бўлмайди. Композициянинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, қўшиқ Эльдор Қаюмов ва Жасур Бадалбоев билан ҳамкорликда яратилган. Гуруҳ ижодкорлари бу ҳамкорлик ва тарона учун қўшиқ муаллифларига ўз миннатдорчиликларини билдириб қолишади.