Нилуфар Усмонова альбом тақдимотини ўтказди
Ўзбек санъатининг гули Нилуфар Усмонова ўзининг олтинчи альбом тақдимотини ўтказди. Зарафшон концерт залида бўлиб ўтган тақдимотни миниконцерт деб атаса ҳам бўлади. Ушбу концертга хонанданинг дўстлари, мухлислари, ҳамкасблари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ташриф буюришди. Дастурда хонанда 20дан ортиқ қўшиқлар куйлади. Томошабинлар ажойиб рақслар янги тароналар премьерасидан ҳам баҳра олишди. Дастурга Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг кутилмаган ташрифи ҳамма учун сюрприз бўлди. Дастур юқори кайфиятда ва аъло даражада ўтказилди.
Нилуфар Усмонованинг "Асрайди" номли ушбу альбомидан 18 та тарона ва ундан ташқари бир нечта қўшиқлар бонус сифатида жой олган. Альбомдаги қўшиқларнинг 8 та янги қолгани эса сўнгги вақтларда тақдим этган сара композициялари ўрин олган.