Руи Заминнинг "Мусофир" қўшиғи энди рус тилида
Сана: 19.04.2018
4748
Истеъдодли ижодкор Руи Замин яқиндагина "Мусофир" қўшиғини тақдим этиб, кўплаб мухлислар меҳрини қозонган эди. Мазкур тарона қисқа фурсатда оммалашиб, ўз тингловчиларини ҳам топиб улгурди. "Мусофир" қўшиғининг видеоклипи ҳам халқимизга манзур келди. Бундан илҳом олган хонанда, бу таронани рус тилидаги талқинини ҳам яратди ва омма ҳукмига ҳавола қилди. "Странник" деб номланган композиция ҳам ўзбек тилидаги талқини каби барчага ёқади деган умиддамиз.
Эслатиб ўтамиз, қўшиқ Гавҳар Шарипова сўзи, Руи Замин мусиқаси билан яратилган. Аранжировка муаллифи Азиз Холмуродов. Хонанда ушбу мусиқий асарни форс тилида куйлашни ҳам режалаштирган.