Хонандалар Шаҳзода ва Шоҳруҳхондан кутилмаган дуэт “Алло”
Эстрадамизнинг икки ёрқин юлдузи Шаҳзода ва Шоҳруҳхон навбатдаги дуэт таронасини юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра омма эътиборига ҳавола қилди. Тингловчилар томонидан аъло даражада қарши олинган композиция “Алло” деб номланади. Бу дуэт ҳам аввалгиларидек хит даражасига кўтарилиши табиий. Чунки, икки хонанданинг ҳам ҳар бир қўшиқлари, балки, бирга ижро этган дуэтлари халқимиз орасида қисқа фурсатда оммалашиб, мухлислар кўнглидан жой эгаллаб келган ва бундан кейин ҳам мана шундай юқори натижаларни қайд этиб қолаверади деб умид қиламиз.
“Алло” номли қўшиқнинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи Шахбоз ва Шоҳруҳхонга тегишли. Мусиқасини ҳам Шоҳруҳхон басталаган. Таронага Жасур Бадалбоев томонидан мусиқий безак берилган. Ушбу дуэт май ойида бўлиб ўтадиган хонандаларнинг яккахон концерт дастурларидан ҳам муносиб ўрин эгаллаши кутилмоқда. Марҳамат тингланг ва ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг.