Равшан Собировдан янги тарона “Кетдинг сен”
Халқимизнинг севимли ижодкори, хушовоз хонанда Равшан Собиров мухлислари учун кўпгина янги ғоялар устида иш олиб бормоқда. Улардан бири тайёр ҳолатга келди ва бугун “Ўзбегим Таронаси” радиосининг премьера лойиҳаси орқали тингловчилар ҳукмига ҳавола этилди.
“Кетдинг сен” деб номланган мазкур композиция мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди. Бу мусиқий асарнинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи Ҳусан Содиқовнинг қаламига мансуб. Мусиқаси устида эса хонанданинг ўзи ишлаган. Аранжировкаси Жасур Бадалбоев томонидан амалга оширилган. Маълумотларга қараганда, Равшан Собиров ушбу қўшиғига видеоклип суратга олишни режалаштирган. Ҳозирда унинг ғояси ҳақида ижодий жамоаси билан бирга бош қотирмоқда. Айни дамда сиз “Кетдинг сен” композициясини тинглаш ва баҳо бериш имконига эгасиз. Марҳамат.