Ботир Яминов “Гулим” таронасига видеоклип суратга олиш ишлари бошланди

Сана: 29.05.2014 4193

Шу кунларда радио орқали “Гулим” номли таронаси севиб тингланаётган Ботир Яминовнинг айнан мазкур қўшиғига видео суратга олиш ишлари бошланди. 

Клип ҳам қўшиқ каби таъсирчан руҳда тайёрланиши кутилмоқда. Куни кеча сюжет қисми суратга олинди. Ботир Яминовнинг бизга берган маълумотларига қараганда, клипда хазиломуз саҳналар қўлланилган бўлса-да, клипнинг энг асосий ва муҳим жиҳати энг сўнггида ёритилади. Романтика ва таъсирчан кадрлар ўзаро уйғунлашган видеоклип Санжар Маткаримов ғояси ва режиссёрлиги остида суратга олинмоқда. Сарвар Маткаримов эса оператор вазифасини бажармоқда.

Клипда актёр ва актрисалар ҳам жалб этилган бўлиб, Тошкент шаҳрининг турли манзилларида суратга олиш ишлари олиб борилди. Хусусан, пойтахтимиздаги SOS-болалар маҳалласида ўтказилган тасвирга олиш ишларида шу ерда тарбияланаётган болалар ҳам иштирок этишди. Бу эса уларга завқ бағишлаб, ўзларини янгича йўналишда синаб кўришга муваффақ бўлдилар. 

Олдинда эса трек қисмини суратга олиш ишлари кутиб турибди. Ботир Яминов клип июнь ойининг ўрталарида тайёр бўлишини маълум қилди ва албатта клип премьераси сайтимиз орқали бўлиб ўтишига ваъда берди. Ҳозирча Ботир Яминов ижросидаги “Гулим” таронаси учун олиб борилаётган суратга олиш жараёнининг 1-кунидан олинган фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol