Каниза янги фильм учун саундтрек куйлади
Хушовоз хонанда Каниза яқин кунларда янги видеоклипини омма ҳукмига ҳавола этади. У бугун мазкур клип устида тусвирга тушириш ишларини бошлаб юборди.
“Бу қўшиғимни номи “Ёр-ёр” деб аталади. Уни яратганимизга адашмасам 3 йил бўлди. Шу кунларда бир фильмда суратга тушдим. Унда бош қаҳрамонни яратдим. Фильмда алданган ва севгидан куйган қизнинг образида намоён бўламан. “Ёр-ёр” қўшиғим эса айнан мана шу картинанинг воқеаларига, ҳароратига мос тушди ва уни шу фильм учун саундтрек қилиб куйлашга аҳд қилдик. Кўриб турганингиздек, бугун бу саундтрекнинг трек қисмини суратга оляпмиз. Сюжет қисмини эса албатта фильмнинг энг қизиқарли лавҳалари билан бойитамиз. Бугунги образимга келадиган бўлсак, уни яратишда Art by Sofia яқиндан ёрдам бердилар. Стилистимиз эса Маҳфуза. Бугунги образимни мана шундай образда бўлишни лозим топдим. Ҳар бир аёл, қолаверса йигитларимиз ҳам қирол ва қиролича бўлишга интилишади. Фильмда гарчи севгидан куйган қизнинг қаҳрамонини яратган бўлсам-да қироличалар образи кўринишни лозим топдим.
Қўшиқ муаллифларига тўхталадиган бўлсам, сўзи ва мусиқаси Гавҳар Матчановага тегишли. Аранжировкаси устида Ботир Алиев ишлаган.” – дейди хонанда сайтимизга берган маълумотига қўшимча қилиб.
Фильмнинг ишчи номи “Қайтар дунё” бўлиб, унда бош ролларни Саида Раметова, Жумадилла Раметов, Муяссар Бердиқулова, Каниза, шаҳло Темирова ва бошқалар ижро этган. Ёз фаслида премьераси бўлиб ўтиши режалаштирилган ушбу картинада Канизани умуман янгича образда кўришингиз мумкин бўлади. Ҳозирча клипни суратга олиш жараёнидан тақдим этилган фотосуратларни томоша қилинг.