2 апрель – Бутунжаҳон аутизм муаммоси тўғрисидаги ахборотни тарқатиш куни
АУТИЗМ – бугунги кунда жамоатчилик эътиборини тортадиган бу ташҳис тиббиёт ходимлари учун ҳамон жумбоқ бўлиб келмоқда.
Шаксиз савол туғилади: аутизм – нима? Аутизм – бу психик ривожланишда атроф-муҳитдаги борлиқ билан алоқанинг сусайиши ёки буткул йўқолиши, шахсий кечинмалари оламига чуқур ғарқ бўлиш ва ташқи олам билан мулоқот қилишга интилишнинг йўқолиши билан боғлиқ оғишларнинг бир неча аниқ белгиларини бирлаштирувчи ахлоқий синдром.
Олимлар олиб борган тадқиқотлари асосида одамларда учрайдиган аутизмнинг учта белгисини ажратиб кўрсатадилар: ижтимоий ўзаро ҳаракатдаги бузилишлар; бошқа одамлар билан мулоқотдаги қийинчилик; феъл-атвордаги ўзига хослик.
"UNICEF"нинг 2 апрель – Бутунжаҳон аутизм муаммоси тўғрисидаги ахборотни тарқатиш куни муносабати билан ташкил этган навбатдаги лойиҳаси шоу-бизнес оламидаги бир нечта хонандалар актёр ва актрисаларни бирлаштирди.
Жамоатчиликни аутизм муаммоси билан таништириш ёнгинамизда яшаётганларнинг дардига эътиборли бўлишда ёрдамлашишини унутмаслик лозим.