«Ишқ» фильмининг тақдимотига старт берилди.
Алишер Навоий номли кино саройида Файзираҳмон Усмоновнинг режиссёрликдаги илк иши бўлган «Ишқ» деб номланган фильмининг тақдимоти бўлиб ўтади. Фильм тақдимоти 1-ноябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган бўлиб, фильмни 2 ноябрдан бошлаб юртимизнинг барча кинотеатрларида томоша қилишингиз мумкин. Фильмда бош ролларни Таълат Йўлдошев, Жамила Ғофурова, Кaмол Бобоназаров ижро қилишган. Сценарий муаллифи Аҳрор Нурмуҳаммад, постановкачи оператор Нусрат Ҳусанов, картина директори Ифтиҳор Маҳмудов.
Фильмнинг суратга олиш ишлари ўтган йили январь ойида бошланган бўлиб, деярли бир йил вақт мобайнида катта экран юзини кўрмоқда.
Фильмда Шаҳриёр реппернинг «Севги нима» деб номланган таронасидан саундтрек сифатида фойдаланилган.
Ишқ, чин муҳаббат, садоқат, алдов ва хиёнат туйғуларидан сўзлайдиган фильм намойишига барчангизни таклиф қилиб қоламиз.