“Бир муҳаббат қиссаси” ҳаммаси энди бошланади

Сана: 29.12.2016 3246 қайноқ

“Бир муҳаббат қиссаси” ҳаммаси энди бошланади

Бир неча кун олдин серқирра ижодкорлар Сарвар ва Комил “Айт” номли видеоклипини тақдим қилган эди. Жудаям қисқа фурсатда томошабинларни ўзига жалб қилган бу клип барчага хуш келмоқда. Биргина Youtube.com видеохостингидаги Rizanova каналига назар соладиган бўлсак, деярли бир ҳафта мобайнида 240 мингдан ортиқ мухлислар мазкур клипдан баҳра олишган.

“Бир муҳаббат қиссаси” ҳаммаси энди бошланади

Сарвар ва Комилнинг инстаграм ижтимоий тармоғида қолдирган маълумотларига қараганда клипни давоми бор. Ҳаммаси энди бошланади. Қизиқ бу клипнинг иккинчи қисмида воқеалар ривожи қандай тус олади? Бош қаҳрамонлар тақдиричи? Айни дамда кўплаб томошабинлар клипнинг иккинчи қисмини интизорлик билан кутишмоқда. Январ ойининг биринчи ярмида намойиш этилиши режалаштирилган ушбу ижод маҳсулини албатта сайтимиз орқали томоша қилиш имконига эга бўласиз.

Эслатиб ўтамиз, 15-, 16-февраль кунлари “Истиқлол” санъат саройида Сарвар ва Комилнинг “Бир муҳаббат қиссаси” номли илк яккахон концерт дастури ўтказилади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol