Гулсанам Мамазоитованинг янги қўшиғини қарши олинг
Сана: 15.03.2016
3272
қайноқ
Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова сўнгги кунларда ўз мухлисларини хушнуд этишдан чарчамияпти. У кетма-кет тароналарини тақдим этиб, уларга яхши кайфият улашмоқда. Хонанда бугун ҳам ўзининг “Алдама мани” номли композициясини сайтимиз орқали оммага ҳавола қилди.
Нодир Азимов сўзи ва Иқбол Муҳаммад мусиқаси билан яратилган қўшиқ халқимизга яна бир муносиб баҳорий туҳфа бўлса ажаб эмас. Ўйлаймизки, тарона барчага бирдек манзур бўлади ва ўз тингловчилари қалбидан чуқур жой эгаллайди.