“Шарқ” гуруҳидан романтикага бой видеоклип премьераси

Сана: 10.10.2016 2592 қайноқ

“Шарқ” гуруҳидан романтикага бой видеоклип премьераси

Яқиндагина Шарқ гуруҳи “Ёлғизим” номли қўшиғи учун видеоклип тасвирга олдиргани ҳақида маълумот берган эдик. “Ёлғизим” – аввал ҳам ижро этилган бўлиб, шўх ва рақсга чорлайдиган йўналишда эди. Бироқ улар, кўплаб талаб ва истакларга биноан, қўшиқни янгича талқинда куйлашди. Эндиликда тарона сокин, романтикага бой, кўнгилларга ёқимли ҳислар улашадиган қўшиқ қилиб яратилган. Тимур Примкулов режиссёрлигида тасвирга олинган клипи эса  икки кун мобайнида суратга туширилган. Унда 40-50 га яқин инсонлар иштирок этди. Тарона муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи Сарвар Акбаров қаламига мансуб. Мусиқаси Зарина Расулова томонидан басталанган.  Марҳамат ўзингиз томоша қилинг, фикр ва мулоҳазаларингизни билдиринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol