Шерзод Якубовнинг армонли муҳаббати

Сана: 17.04.2014 3897

Ўзбек шоу-бизнесида бир неча тароналари билан танилишга улгурган хонандани армонли муҳаббат ҳақида куйлашга нима ёки ким мажбур қилди?

"Асалим" деб эркалаб, "Ноз этма" дея "Кечир гулим" деб хониш қилган Шерзод Якубов эндиликда ёрига "Бахтли бўл" дея хайрлашди.

Айнан юқоридаги қўшиқлари билан мухлисларга эга бўлган хонанда сокин йўналишда яратилган "Бахтли бўл" номли таронасини бугун "Ўзбегим Таронаси" радиосида премьера сифатида тақдим этди.

Айтиш керакки, бу тарона аслида анча вақт аввал яратилган, бироқ Шерзод Якубов қўшиқни бутунлай ўзгартиришга қарор қилди, яъни мусиқа жиҳатдан. Янгича йўналишда тақдим этилаётган тарона аранжировкасини Рустам Худойберганов тайёрлади.

Қўшиқнинг матн ва мусиқа муаллифи Муродбек Хўжамбердиевга тегишли. Шерзод Якубов мазкур таронага видеоклип ҳам суратга олиш нияти борлигини маълум қилди. Клип ғояси ва сюжети устида айни вақтда Рустам Худойберганов иш олиб бормоқда.

Айтгандай, Шерзод Якубовни мухлислар "Ўзбегим Таронаси" радиосида ўтказилувчи "Сенинг танловинг" лойиҳаси орқали ҳам яхши танишади. Бу лойиҳада яна иштирок этишни мақсад қилган Шерзод Якубовга бу сафар омад кулиб боқишини тилаймиз!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol