Улуғбек Раҳматуллаев Шерзод Бинни жиддий бўлишга мажбур қилди

Сана: 03.03.2014 7249

Ҳар бир таронасини бутун дили билан ва меҳр-муҳаббат ила тайёрловчи Улуғбек Раҳматуллаев 3 ой давомида мукаммал ижод намунасини тақдим этиш устида иш олиб борди. 

"Мени кечир" каби таъсирчан сюжетга эга янги тарона "Нега маъюссан" дея номланади.

Илк бор 2013-йилдаги концерт дастурида жаранг сочган тарона ижодкорнинг Тимур Примқулов билан илк ижодий ҳамкорлик иши ҳисобланади.

Бу клип Улуғбек Раҳматуллаев ижодида янгилик бўлиши аниқ. Нега бундай даяётганимизни эса яқин кунларда тақдим этилиши кутилаётган клипни томоша қилгач, ўзингиз ҳам ишонч ҳосил қиласиз. 

Клип борасида бир сирни очишимиз мумкин. Бу клипни комик актёр Шерзод Бинни ўта жиддий қиёфада, шунингдек, ўзгача имиджда кўришингиз мумкин. 

Демак, узоқ кутилган "Нега маъюссан" таронасига ишланган клипдан яқин орада барчамиз баҳраманд бўламиз. 

Улуғбек Раҳматуллаев янги фильмга саундтрек тайёрлаш устида ҳам иш олиб бормоқда. Маҳоратли режиссёр Рустам Саъдиевнинг "Балки севги бу - жаннат" номли картинаси учун тайёрланаётган тарона муаллифлари Сарвар ва Комил. Ушбу саундтрекнинг премьераси "Ўзбегим Таронаси" радиосида ўтказилади. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol