Мафтункор Шаҳзоданинг “Пари”сига баҳо беринг
Эстрадамизнинг мафтункор хонандаси Шаҳзода бугун юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари орқали ўзининг навбатдаги туҳфасини ҳавола қилди. “Пари” деб номланган бу қўшиқ аслида хонанданинг яккахон концерт дастурида илк маротаба ижро этилган эди. Концертнинг ўзидаёқ ўз тингловчиларини топган бу композицияни хонанданинг барча мухлислари сабрсизлик билан кутаётган эди. Кутишга арзигулик ушбу тарона тингловчилар томонидан аъло даражада қарши олинди. Мухлислар эфирга сим қоқиб, ижобий фикрларини йўлладилар. Унинг бу ижод маҳсули ҳам хит даражасига чиқишини айтиб ўтдилар ва хонандага омадлар тиладилар.
Композициянинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи Комил Фозилов қаламига мансуб. Мусиқаси ва аранжировкаси устида Каллен Мараро иш олиб борган. Бу қўшиқни сиз ҳам ҳозироқ тингланг ва баҳо беринг.