Диёрбек Маҳкамов ва Азизани нима боғлайди?
Яқинда Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида "Turkvizyon-2014" мусиқа танловида иштирок этиб, муносиб равишда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Азиза Низомова сўнгги вақтда шоу-бизнесда кўп маротаба тилга олинмоқда. Куни кеча эса Диёр Маҳкамов ҳам ижодкор ҳақидаги яна бир маълумотни ошкор қилди.
Диёр Маҳкамов бир неча йиллардан буён санъат оламида ижод қилиб келади ва етарлича мухлисларига эга. Бу хонанда ёш бўлса-да, иқтидори билан ҳам машҳурликка эришган. Азиза билан ижодий ҳамкорлик қилишни мақсад қилган Диёр ўз режасини амалга оширишга эришди.
Азиза ҳамда Диёр Маҳкамов биргаликда дуэт тарона куйлашди. "Севгимиз" номли қўшиқ куйлаш ғояси аслида анчадан буён ҳар иккала ижодкорнинг режасида бўлган. Ниҳоят бу режа яқинда амалга ошид ва дуэт куйланди.
Таронанинг сўзи Баҳодир Низомовга тегишли. Мусиқаси ва аранжировка муаллифи эса Дониёр Агзамовдир. Бу қўшиқ учун видеоклип ҳам суратга олинди. Трек йўналишида тасвирга олинган видео клипмейкер Дилмурод Агзамов томонидан суратга олинди. Тез кунларда тайёр бўладиган клип премьерасини биринчилардан сайтимиз орқали қарши оласиз. Ҳозирча эса суратга олиш майдонидан олинган фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.