Аутист бола ноласи -“Қўлларингиз узатинг”

Сана: 02.04.2016 5266

Бугун 2-апрель- Бутунжаҳон аутизм тўғрисида маълумот тарқатиш куни. Шу муносабат билан ёш ижодкор Сарвар “Қўлларингиз узутинг” номли қўшиқ яратди. Аутизмга чалинган бола ноласи мазкур тарона орқали қисман бўлса-да мухлислар етказиб берилган. Ирода Шероз сўзи ва Рустам Тўлашев мусиқаси билан яратилган композицияни сиз ҳам тингланг.

Бугун аутизм тўғрисидаги маълумотларни барча биргаликда, ҳамжиҳатлида тарқатишга ҳаракат қилмоқда. Ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмоқда. Ижтимоий тармоқларда кенг ва оммавий равишда бу касаллик тўғрисида маълумотлар етказилмоқда. 

"Бирлашган миллатлар ташкилотининг маълумотига кўра, дунё бўйлаб аутизм билан хасталанган инсонлар сони 70 миллионга етади. Кенг жамоатчиликнинг мазкур касаллик ҳусусида хабардор эмаслиги аутизмни аниқлашда тўсиқлар яратади. Чунки аутист болаларнинг оила аъзолари кўплаб ҳолларда жамиятда мувжуд бўлган турли ҳил стереотиплар туфайли ушбу ташҳисни аниқлашдан бош тортадилар. Бундай болажонлар ва уларнинг ота-оналари учун муҳим бўлган ушбу кун бутун дунёга қарата қуйидаги мурожаатни айтишни талаб этади: агар бола ўзини бошқа болалардек эмас, ўзгача тутса, боладан асло юз ўгирманг, ахир бу болажонлар ҳам, барчамиз каби, ушбу дунёга умид билан келган, демакки, жамият томонидан бундай болаларга нисбатан рад этиш ёки воз кечиш каби ҳаракатларга асло йўл қўймаслик лозим"- дейди Лола Каримова Бутунжаҳон аутизм тўғрисида маълумот тарқатиш куни муносабати билан қолдирган изоҳида. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol