“Божалар” гуруҳидан жиддий мавзуда янги тарона премьераси

Сана: 27.03.2014 3975 қайноқ

Асосан хазилларга бой тароналари билан халқ эътиборига тушган “Божалар” гуруҳи солисти Жаҳонгир Позилжонов янги таронани тақдим этди. 

Бугун “Ўзбегим Таронаси” радиосида премьера қилинган қўшиқ жиддий ҳаётий мавзуда. “Умр ўтмоқда” номли тарона матни икки нафар адаш ижодкорлар қаламига мансуб: Камола Мирходиева ва Камола Султонова. Жаҳонгир Позилжонов ғояси асосида яратилган қўшиқ мусиқаси ва аранжировкаси Рустам Тўлашев томонидан тайёрланди. Таронанинг илк садолари миллий чолғулар навоси билан бошланади. Умуман олганда, бу ижод намунасини “Божалар” гуруҳи ижодидаги ўзгача йўналишдаги тарона дейиш мумкин. Қўшиқ барча ёшдаги тингловчиларга, айниқса ёши катта мухлисларга маъқул келиши мумкин. Ҳар бир инсон қалбидаги сўзлар мазкур таронадан жой олган. Ёшлик ва вақт қадри доим инсон учун қимматли эканлигига яна бир бор ишонч ҳосил қиласиз. Яна бир янгиликдан ҳам бохабар бўлдик. Тез орада мазкур таронага видеоклип ҳам суратга олинади. Ҳозирча эса сайтимиз орқали “Божалар” гуруҳи ижросидаги янги “Умр ўтмоқда” номли таронани тинглаб баҳо беришингиз мумкин. 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol