Тез кунда янги кинокомедия "Узр, манзилда адашдим"
Сана: 20.07.2017
3951
Бир нечта истеъдодли актёр ва актрисалардан иборат бўлган, бугунги кунгача кўпгина кинофильмларни яратиб халқимизга тақдим қилган продюсер Руслан Мирзаев ва режиссёр Озод Шамс ҳамда бир гуруҳ ижодий жамоа навбатдаги катта лойиҳага қўл урди. Айни дамда ишчи номи "Узр, манзилда адашдим" бўлган фильм устида суратга олиш ишлари қизғин олиб борилмоқда.
Ижодий жамоа тасвирга тушириш майдончасидан фотосуратларни ижтимоий тармоқларга жойлаб шу кеча кундузда барчани қизиқтириб қўйишди. Суратларни кузатиб, фильмда Анвар Картаев, Матёқуб Матчонов, Гулчеҳра Саъдуллаева, Ситора Алимжонова, Асқар Ҳикматов, Сергей Монарх, Муқаддас Саъдуллаева ва бошқаларнинг иштирокини кўришингиз мумкин.