Наврўзга бағишланган мусиқали фильмнинг суратга олиш ишлари якунланди
Аввал хабар берганимиздек, бир гуруҳ ижодкорлар наврўз айёмига бағишлаб мусиқали фильм суратга олиш ишларини бошлаб юборишган эди. "Шарофатхоннинг келинлари ёхуд наврўз муборак” деб номланган бу фильмнинг тасвирга тушириш ишлари якунланди. Озод Шамс режиссёрлигида яратилаётган мусиқали кинго асар наврўз айёми арафасида “менинг юртим” телеканали орқали намойиш этилади.
Эслатиб ўтамиз, бу фильм “Суюнчи”, “Маҳаллада дув-дув гап”, “Келинлар қўзғолони”, “Тўйлар муборак” асосида яратилаётган бўлиб, “Шарофатхоннинг келинлари ёхуд наврўз муборак” деб номланади.
Унда бош ролларни Саида Раметова, Гулхумор Абдуллаева, Феруза Собитова, Зуҳра Солиева, Зарина Низомутдинова, Феруза Норматова, Ситора Алимжонова, Муқаддас Саъдуллаева, Ҳилола Ҳамидова, Ҳадича Қурбонова ва бошқалар ижро этмоқда. Шунингдек, элимиз ардоғидаги хонандалар ҳам ўз ҳиссасини қўшди.
Картина Феруза Нодирова раҳбарлигида яратилмоқда. Режиссёр Озод Шамс. Сценарий муаллифлари Феруза Фаттохова ва Саида Ваҳобова. Продюсер Руслан Мирзаев.