Умидахон Уммон гуруҳи билан янги қўшиқ ёзди
Сана: 15.11.2017
3725
Хушовоз хонанда, "Ниҳол" мукофоти совриндори Умидахон куни кеча навбатдаги қўшиғини ёзиб тугаллади. У янги таронасини Уммон гуруҳи солисти Зоҳид Риқсиев билан ҳамкорликда яратди. Композиция номи "Ана энди" деб номланади. Қўшиқ йўналиши, сокинлиги ва мавсумбоплиги билан хонанданинг бошқа ижод маҳсулларидан фарқ қилади. Умидахоннинг берган маълумотларига кўра, мазкур ижод намунасига видеоклип суратга олиш режалаштирилган.