Инстаграмда нима гап?

Сана: 21.09.2015 4871 қайноқ

Инстаграмда нима гап?

Маълумки, биз  инстаграм ижтимоий тармоғидаги энг сара хабарларни сайтимиз орқали тақдим этиб келмоқдамиз. Инстаграм ижтимоий тармоғи бугун ҳар бир соҳа вакилининг ажралмас бўлагига айланиб улгурган. Энг катта янгилик ва реклама майдони десак муболаға бўлмайди.  Санъат олами вакиллари билан мухлисларни боғлайдиган энг қисқа кўприкка айланган инстаграм оламида шу кеча – кундузда нима гап, биргаликда кузатамиз!

Инстаграмда нима гап? Инстаграмда нима гап?

Латофатли Лоланинг расмий сайти янгича кўринишда

Латофатли Лола айни дамда қизғин ижод билан банд. У бир нечта янги тароналар устида иш олиб бормоқда. Шу билан бирга Лола ўзининг расмий сайтининг яни кўринишда тақдим этди.

Инстаграмда нима гап?

Сардор Раҳимхондан навбатдаги дуэт

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ҳар дақиқадан унумли фойдаланиб, бор эътиборини ижодга қаратган. Янги қўшиқлар, видеоклиплар устида ҳар куни бош қотириш билан оввора. Хонанда айни дамда яна бир дуэт мусиқий асар устида иш олиб бораётганини маълум қилди. Бу сафар унинг дуэтдоши Dj Piligrim. Тарона номи “Мафтуна”

Инстаграмда нима гап? Инстаграмда нима гап?

Жозибали Манзура қайси фильмда рол ижро этди?

Эстрадамизнинг ёрқин юлдузларидан бири Манзура инстаграм ижтимоий тармоғи оқали “зумраша” фильмида суратга тушаётганини маълум қилди. У бу фильмда жажжи болаларининг “Боғча опаси” образини яратмоқда. Болалар боғчасида ўтказилган суратга олиш жараёнидан хонанда бир нечта фотосуратлар билан бўлишди. Эслатиб ўтамиз, мазкур фильм болаларга бағишланган ва унда бир қатор эстрада хонандалари, актёр ва актрисалар иштирок этиб келишмоқда.

Инстаграмда нима гап?

Улуғбек Раҳматуллаев метрополитенда

Халқимизнинг севимли хонандаси Улуғбек Рахматуллаев инстаграм ижтимоий тармоғи орқали Тошкент метрополитенида ўғли билан бирга сайр қилганини маълум қилди. У жойлаган фотосуратига “Бугун биз “Тошкент метрополитени”да мазза қилиб айландик. Анча бўлган эди тушмаганимгаю Ҳали ҳамон озода ва гўзал!” дея изоҳ қолдирди.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol