"Cен ва Мен" Илҳом Фармонов талқинида.
Узоқ танаффусдан сўнг ижодини яшнатишга киришган Илҳом Фармонов янги клип премъерасини тақдим этади.
Соғинган қалблар ва ошиқ дилларга ўзгача шукуҳ ва ҳузр баҳш этувчи тарона чинакамига нозик туйғунинг торларини черта олишига шубҳа йўқ. “Сен ва мен” деб номланган қўшиққа олинган клип эса бахту муҳаббатнинг тасвирига бой.
Қўшиққа Фазлиддин Раҳмонов мусиқа басталаган. Матн муаллифи ҳам бастакорнинг ўзи. Мусиқий сайқал берувчи Бахтиёр Қурбонов. Клип март ойи аввалида “Ўзбекфильм” киностудиясининг суратга олиш майдончасида тасвирга олинган. Режиссёр Дилмурод Турдибоев бошчилигида суратга олинган клипда айни кунда машҳур актриса сифатида ижодга дадил қадам қўйиб бораётган актриса Суғдиёна Азимова роль ижро этди.
Клип трек йўналишида тасвирга олингани учун унда аниқ ғоя асосида воқеа ҳодисалар киритилмаган. Боиси қўшиқ руҳияти фақат икки ёрнинг ёлғиз бўлиши, денгизнинг сокин жойларида фақатгина икки севишганларнинг якдил бўлиши асосий мақсад қилиб олинган. Албатта, бу қиёсий равишда. Қўшиқнинг ритми ва замонавийлиги ёшлар руҳиятига мос тушсада, унинг йўналиши ва хонанданинг овози майин сокинликни бахш этиб туради. Бу туйғуларга ғарқ инсонлар учун айни мавзудаги тарона бўлиб қолиши шубҳасиз. Марҳамат, биринчилардан бўлиб янги қўшиқ ва клипдан баҳраманд бўлинг!