Лола ЮНИСЕФнинг навбатдаги фотокўргазмасида
Сана: 26.11.2015
5404
қайноқ
Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция қабул қилинганлигининг 26 йиллигини нишонлаш муносабати билан ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси “Болалар ҳуқуқларини акс эттириб” номли фотокўргазмани ташкил қилди. Кўргазманинг расмий очилиши Тошкентдаги фотосуратлар уйида бўлиб ўтди. Кўргазмада ўзбек эстрадасининг ёрқин намоёндаси, латофатли Лола ҳам иштирок этди.
Маълумки, Лола бир неча йиллардан буён ЮНИСЕФ билан ҳамкорлик қилади. Мазкур кўргазмада ҳам Лола ўз иштироки билан нафақат кўргазма қатнашчиларини, балки болаларни ҳам хушнуд этди.
Ушбу кўргазманинг очилишида шунингдек, ҳукумат вакиллари, халқаро ташкилотлар ходимлари, болалар ва уларнинг оила аъзолари, устоз ва тарбиячилари ташриф буюришди.