Ҳосила Раҳимова Ойбарчин образида.
Қўшиқларни ўзгача меҳр билан ижро этувчи таниқли хонанда Ҳосила Раҳимова 28-29-30 апрель кунлари “Истиқлол” санъат саройида “Қўлда созим дўмбирам” номли концерт дастурини тақдим этиш истагида.
Концерт меҳмони ижодкорнинг укалари Абдуманнон Раҳимов.
Ҳосила Раҳимова жами 25 та таронани муҳлисларга туҳфа этади. Улардан 20 таси янги, қолган 5 таси хит қўшиқлардир.
Хонанда турли хил образларни яратишни хуш кўрувчилардан. Масалан, аввалги концертларида Барчиной, Дўмбирачи қиз кўринишида саҳнага чиққан. Бу галгисида эса “Алпомиш” достонидаги Ойбарчин ва Раксана образида намоён бўладилар. Бу каби чиқишларни эшитган яхши. Аммо ўз кўларингиз билан томоша қилсангиз, фикримизча, ёрқин таассуротларга эга бўласиз.
Шунингдек, Ҳосила Раҳимова бирорта хонанда айтмаган ижрони тингловчилар эътиборига ҳавола этади. Қандай ижролиги билан қизиқаётганларга махсус маълумот.
Баҳшичилик санъатида эркалар овозида достонлар тинглашга одатланганмиз. Хонанда эса илк бор аёл овозида баҳшичилик санъати билан барчани хушнуд этишга бел боғлаган. Яъни Ойбарчин ноласини ижро этади. Хонанда ижодидаги янги йўналишни қай даражада уддалашини баҳолаш томошабинлардан.
Ҳосила Раҳимованинг концертида яна қандай янгиликларга бой бўлишини истасангиз сайтимизни мунтазам равишда кузатиб боринг.