Абдували Ражабовдан қалб таронаси
Деярли ҳар бир ижодкорда бирор юракка яқин мавзуда қўшиқ ижро этиш истаги бўлади. Айнан шу истак анчадан бери Абдували Ражабовни ҳам тарк этмай келарди.
Хонанда ниҳоят қалбидан жой олган таронани яратди. Ўтган йили ижодкорнинг севимли, қадрли инсони – дадаси оламдан кўз юмган эди.
Ижодкорнинг дилдаги кечинмалари асосида Тохир Муҳаммад таъсирли шеър, Жасур Жавҳарназаров мусиқа яратди-ю Абдували Ражабов кўнглидаги бор туйғуларни жо этиб, “Ота” номли таронани ижро этди. Мазкур тарона тез кунларда сизнинг ҳам қалбингиздан жой олади.
Хонанда ижодда давом этяпти. У Алишер Тайер, Жасур Бадалбоев, Фаррух Бадалбоев каби ижодкорлар билан ҳамкорликда кетма-кет янгидан янги қўшиқлар яратишга киришиб кетган. Турли мавзудаги, турли йўналишдаги қўшиқлар кетма кетликда тингловчиларга тақдим этилади.