Дилфуза Раҳимованинг режалари бисёр
Бир неча йиллик танаффусдан сўнг яна ижод уммонига шўнғиб кетган Дилфуза Раҳимова кўплаб режаларни амалга оширишни мўлжаллаган.
Яқинда тақдим этилган “Ле ле ле” номли таронасига видеоклип суратга олиш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Қўшиқ куйлашдан илҳом олаётган Дилфуза Раҳимова янги туҳфа этиладиган видео услуби умуман ўзгача бўлишини истамоқда. Шу сабаб ҳам айни пайтда бир неча кишилик ижодий гуруҳ биргаликда иш олиб бормоқда.
Клипдаги ҳар бир деталга алоҳида эътибор қаратаётган хонанда оддий видеоларда фарқ қилишини истамоқда.
Бу борада эса аниқ бир режаси борлиги маълум қилган Дилфуза Раҳимова бу ҳақда сир сақлашга ва олдиндан шов-шув кўтаришни истамаслигини айтиб ўтди.
Бу янгилик билан мухлисларини хушнуд этишига ишонч билдираётган хонандага бу борада омад тилаб қоламиз.
Бундан ташқари, Дилфуза Раҳимова жорий йилда яккахон концерт дастурини ўтказишни режалаштирмоқда.
Бу концерт дастури учун эса кетма-кет янги қўшиқлар тайёрламоқда. Уларнинг премьерасни эса албатта “Ўзбегим Таронаси” радиоси ва сайтимиз орқали қарши оласиз.