Дилфуза Раҳимовада туҳфалар бисёр

Сана: 19.11.2014 5711

Бир неча йиллардан бери ўзининг ижоди билан кўплаб мухлислар қалбидан чуқур жой эгаллаб келаётган хонанда Дилфуза Раҳимова шу кунларда асосий вақтини овоз ёзиш студиясида ўтказмоқда. 

4-5 Декабрь кунлари муҳташам "Истиқлол" санъат саройида хонанданинг узоқ кутилган яккахон концерт дастури бўлиб ўтади. Концерт дастури тайёр ҳолга келганини маълум қилган Дилфуза Раҳимова ҳар куни янги қўшиқлар ёзиш билан банд эканлиги ҳам аён бўлди. 

Аслида бу концерт хонанда учун ҳам, мухлислар учун ҳам узоқ кутилган дастур бўлиб, Дилфуза Раҳимова унга катта тайёргарлик кўрмоқда. Айниқса, ҳар бир тарона оригинал тарзда бўлиши учун баъзан қаттиққўл бўлишига ҳам тўғри келаётган экан. Сабаби Дилфуза Раҳимова қўшиқ тайёрлашда унинг матнига алоҳида эътибор беради. 

Дилфуза Раҳимовада туҳфалар бисёр 

Санъатимизда янгилик бўлиши кутилаётган мавзуда куйлаган қўшиғи айни вақтда тайёр ҳолга келди. Юракнинг тубидаги қалб сўзлари акс этган тарона эркакларга бағишланади. Аслида ҳар бир инсон учун муҳим ҳисобланган ички нидолар айнан шу таронага кўчган. "Эркакдан омадни аяма, ҳаёт..." сатрлари билан бошланувчи қўшиқ чинакамига кўпчиликнинг юрагини забт этиши аниқ. 

Дилфуза Раҳимовада туҳфалар бисёр

Бундан ташқари, инсоннинг қадр-қиммати, ҳаётий ҳақиқатлар, қадриятлар ҳақида куйланган тарона ҳам ҳар бир инсон дилидаги гапларни мусиқага солинишидек, гўё... Бу ҳаётнинг ўткинчилиги-ю, инсонлар орасида фақат меҳр-оқибат қолиши, бировнинг дилини оғритиб бахтга эришиб бўлмаслиги, бойлик, пул, мансаб абадий эмаслиги каби ҳақиқатлар акс этган тарона айнан концерт давомида премьера қилинади.

Тайёрланаётган қўшиқлар концертни мантиқан бойитишга хизмат қилади. Бу сафар Дилфуза Раҳимованинг ижодий тарафлама ҳам, образ жиҳатдан ҳам умуман ўзгача тусда кўриш мумкин бўлади. 7 ёшдан 70 ёшгача барча учун қўшиқлар тайёрланаётган концерт дастури учун хонанда рақс борасида ҳам малакасини оширмоқда. Ёшлар учун ҳам туҳфалар тайёрлаётганини маълум қилган Дилфуза Раҳимова ижодидаги янада кутилмаган ва шов-шувли қайноқ янгиликлар сайтимиз орқали эътиборингизга ҳавола этилади. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol