Далернинг юрагини ўйнаётган қиз ким бўлди?

Сана: 14.09.2015 3946

 

Ёш бўлишига қарамай, кўпгина ютуқларга эришган, ўзининг дилтортар тароналари билан катта-ю кичик мухлисларнинг қалбидан жой эгаллаб келаётган хонанда Далер бугун навбатдаги композициясини тақдим этди. Айни дамда “Ўйнайсан” деб номланган мазкур тарона унинг доимий ҳамкорлари  яъни “JB Mediа” билан биргаликда  яратилди.  Хабарингиз бор, “JB Mediа”  ҳозирги кунда уч хонанда билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйди. Улардан бири Далер бўлиб,  “JB Mediа”    лойиҳаси сифатида ўз ижодини давом эттирмоқда. Далер ижросидаги янги мусиқий асарнинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи ва мусиқаси Шуҳрат Умарга тегишли. Аранжировкасини эса Жасур Бадалбоев амалга оширган. Хонанда қўшиқни ҳақиқатдан ҳам маромига етказиб ижро этган. Бу тарона ошиғининг юрагини, туйғуларини ўйнаётганларга бағишлаб куйланган десак муболаға бўлмайди. Қўшиқни тингланг ва сўзимизга ўзингиз гувоҳи бўлинг. Композиция ҳақида ўз фикр ҳамда мулоҳазаларингизни билдиришни унутманг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol